СЎХ ТУМАНИДА «ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ФАОЛИ» МИЛЛИЙ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-02 08:25:00 / Янгиликлар

Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 27 августдаги КҚ-386-V-сон қарорига мувофиқ «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг туман босқичи белгиланган тартибда ўтказилди.
Танлов жараёнида туманда фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа муассасаларнинг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган ишлари ўрганилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг мазкур йўналишдаги фаолияти, хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган ташаббуслари ҳамда эришган амалий натижалари белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.
Танлов якунида юқори натижа кўрсатган иштирокчилар аниқланиб, уларни кейинги босқичга тавсия этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мазкур танлов жамиятда гендер тенглик тамойилларини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


