🔹 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-09-29 15:20:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилди. Кўтарилган масалаларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Айрим мурожаатлар бўйича масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Туман раҳбари ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати турганини таъкидлаб, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларга масъулият билан ёндашиш, уларни ортиқча оворагарчиликка солмасдан, қонун доирасида ечим топиш зарурлигини қайд этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








