📌 Фуқаролар билан очиқ мулоқот - муаммоларга ечим йўлида
2026-10-05 08:55:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
Шахсий қабул - фуқаролар учун ўз мурожаатларини бевосита раҳбарга етказиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот қилиш имкониятидир. Бундай мулоқотлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим излашда муҳим аҳамият касб этади.
📍 Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари қабули ҳар душанба куни соат 09:00 дан 11:00 гача Сўх тумани Халқ қабулхонаси биносида ўтказилади.
Қабулга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиш сўралади.
☎️ Мурожаат учун телефон: 73 462-10-00
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




