🔹 ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЛАНСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-09-25 14:30:00 / Янгиликлар

Сўх туманида хотин-қизлар балансини шакллантириш, хонадонбай хатлов ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда аниқланган муаммолар бўйича манзилли чоралар белгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар доирасида 6 та маҳаллада хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати, бандлиги ва эҳтиёжлари таҳлил қилиниб, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича амалий таклифлар шакллантирилди.
Шунингдек, 49 нафар хотин-қизга 1 млрд 124 млн сўм миқдорида микрокредит ва имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, янги лойиҳалар орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
