🔹 ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЛАНСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2026-09-25 14:15:00 / Янгиликлар

Сўх туманида хотин-қизлар балансини шакллантириш, хонадонбай хатлов ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда анкета-сўровномаларни тўлиқ ва ҳаққоний маълумотлар асосида юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи ва вилоятдан бириктирилган вакил томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар Чашма, Гулистон, Демурсад, Мулгон, Сариканда ва Ровон маҳаллаларида олиб борилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати, бандлиги, даромад манбалари, касб-ҳунари, эҳтиёж ва муаммоларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳаллаларда тадбиркорлар ва хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот қилиниб, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хонадонларни тўлиқ қамраб олиш ҳамда муаммоли хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








