🏆 СЎХЛИК НУРОНИЙЛАР - ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ СОВРИНДОРЛАРИ
2026-09-25 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят кутубхонасида “Бир нуроний - ўн ёшга масъул” тамойили асосида ташкил этилган “1+10” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибаси, ёшлар тарбиясидаги фаол иштироки ва маҳаллаларда олиб бораётган ибратли ишларини кенг тарғиб этишга қаратилган.
Қувонарлиси, танловда Сўх тумани шарафини ҳимоя қилган фаол нуронийларимиз – Аскаржон Мирзоев, Муроджон Темиров ва Валижон Козиев муносиб иштирок этиб, 1-, 2- ва 3-даражали дипломлар билан тақдирландилар.
Бу натижа - туманимиз нуронийларининг ёш авлод тарбияси, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётий тажриба ва эзгу қадриятларни ёшларга етказиш йўлидаги меҳнатларига берилган юксак баҳодир.
Сўх туманидаги барча фаол нуронийлар номидан ғолибларимизни самимий муборакбод этамиз. Уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгуси фаолиятида янада катта муваффақият ва зафарлар тилаймиз.
Фахрли ўринлар ва дипломлар муборак бўлсин, муҳтарам нуронийлар!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




