🏠 УЙ-ЖОЙИНГИЗНИ ТАБИИЙ ОФАТЛАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИНГ!
2026-09-25 09:10:00 / Янгиликлар

Сўх тумани тоғли ҳудудда жойлашгани сабабли айрим мавсумларда сел, дўл, кучли шамол, тоғ кўчкилари каби табиий офатлар аҳоли хонадонлари ва мол-мулкига зарар етказиши мумкин.
Шу муносабат билан «KAFIL SUG‘URTA» АЖ томонидан аҳоли уй-жойларини табиий офатлардан суғурталаш хизмати таклиф этилмоқда.
🔹 Суғурта бадали - 200 минг сўм
🔹 Суғурта қопламаси - 50 миллион сўмгача
Суғурта қуйидаги ҳолатларда етказилган зарарларни қоплашга хизмат қилади:
- сел оқибатлари;
- дўл ёғиши;
- кучли шамол;
- тоғ кўчкилари ва бошқа табиий офатлар.
Суғурта - бу кутилмаган табиий офатлар оқибатида келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни камайтириш ва оила мол-мулкини ҳимоя қилишнинг муҳим воситасидир.
☎️ Батафсил маълумот учун: +998 77 000 42 70
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
