🔹 ЁШЛАР МУАММОЛАРИ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-09-24 16:35:00 / Янгиликлар

Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Сайидали Темиралиев томонидан Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида оғир тоифага кирувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларни қийнаб келаётган ижтимоий масалалар, бандликни таъминлаш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда бошқа долзарб муаммолар атрофлича ўрганилди.
Ҳар бир ёшнинг мурожаати алоҳида тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва зарур ижтимоий хизматларга йўналтириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг ижросини назоратга олишга келишиб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






