🇺🇿 МИЛЛИЙ ДЎППИ - МИЛЛАТИМИЗ ҒУРУРИ
2026-09-24 16:30:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани 1-сон техникумида “Миллий дўппи куни” миллий қадриятларимизга юксак эҳтиром руҳида ўтказилди.
Дўппи - шунчаки бош кийими эмас. У халқимизнинг бой тарихи, юксак маънавияти, бетакрор маданияти ва миллий ўзлигини ўзида мужассам этган бебаҳо меросдир.
Унинг ҳар бир гули, ҳар бир нақшида аждодларимизнинг эзгу орзу-ниятлари, оналаримизнинг меҳри ва халқимизнинг асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган қадриятлари мужассам.
Бундай тадбирлар ёш авлод қалбида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Миллий дўппи - халқимизнинг миллий қиёфаси, маънавияти ва қадриятларини намоён этувчи бебаҳо меросдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



