📌 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-09-24 16:10:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Адҳамжон Сафаровнинг шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, уларда кўтарилган масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ечим йўллари масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.
Жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар иштирокини талаб этадиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар берилди.
Шунингдек, мурожаатларни шунчаки тинглаш билан чекланмасдан, ҳар бир масала бўйича амалий натижага эришиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш зарурлиги таъкидланди.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлаш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




