РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ - ОЧИҚ МУЛОҚОТ МАЙДОНИ
2026-09-24 13:20:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидаги техникумда “Пайшанба - ёшлар куни” доирасида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар ва ёшлар иштирок этди.
Учрашувда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва жамиятда муносиб ўрин топиши билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, дуал таълим тизими имкониятларидан самарали фойдаланиш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга жалб этиш, уларнинг замонавий касб ва мутахассисликларни эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув ёшлар билан бевосита мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммо ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда келгуси режаларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









