📣 ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНИНГ
2026-09-23 13:30:00 / Янгиликлар

👨💻 Кадастр паспортини ҳеч қаерга бормасдан, навбатда турмасдан онлайн расмийлаштириш мумкин.
Бунинг учун:
🗄 my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш;
🗄 “Кадастр” бўлимидан тегишли хизматни танлаш;
🗄 зарур маълумотларни тўлдириб, ариза юбориш кифоя.
🪪 Мазкур хизматдан фойдаланиш учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши лозим.
📱 Мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг, талабгорга my.gov.uz портали орқали электрон шаклдаги кадастр паспорти тақдим этилади.
🏠 Кўчмас мулк ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бошқа хизматлардан ҳам my.gov.uz портали орқали фойдаланиш мумкин.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
