СЎХДА 10 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА КОМПЛЕКСИ БАРПО ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
2026-09-22 17:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманининг туризм салоҳиятини янада ошириш, замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ҳудудга янги инвестицияларни жалб этиш йўналишида амалий ишлар давом этмоқда.
Шу доирада, мастер-режа асосида сўхлик тадбиркор томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига замонавий меҳмонхона комплексини барпо этиш лойиҳаси юзасидан ҳудудга чиқиб, жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида лойиҳа учун мўлжалланган ҳудуднинг имкониятлари, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолати, транспорт ва туризм инфратузилмаси билан уйғунлиги ҳамда қурилиш ишларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Мазкур йирик инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида Сўх туманида замонавий меҳмонхона хизматларини йўлга қўйиш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




