СЎХ ТУМАНИДА АЁЛ 1 НАФАР ФАРЗАНДИ БИЛАН ЎЗ КЕЛИНЛИК УЙИГА КИРИТИЛДИ
2026-09-21 16:25:00 / Янгиликлар

Сўх туманида 1 нафар фарзанди билан яшаб келган аёлнинг ўз келинлик уйига кириши таъминланди.
Маълум қилинишича, ҳолат Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ижобий ҳал этилган.
Ижро ҳаракатлари давомида аёл ва унинг 1 нафар фарзанди уйга киритилиб, яшаш ҳуқуқи таъминланди.
Оилавий келишмовчиликлар турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Бироқ бундай вазиятларда, айниқса, вояга етмаган фарзандларнинг яшаш шароити ва ҳуқуқлари таъминланиши муҳим.
Мазкур ҳолатда эса ижро органи аралашуви орқали аёл ва фарзандининг бошпанасиз қолиб кетишининг олди олинди.
И.И. Фатожонов - МИБ Сўх туман бўлими давлат ижрочиси

