🔷 ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ - ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-09-21 16:20:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар изчил давом этмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида маҳаллалар, савдо шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқот ва тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларга шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, хонадон ва тадбиркорлик объектларини техник қўриқлаш тизимига улаш, шунингдек, сигнализация ва видеокузатув воситаларидан самарали фойдаланиш орқали хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг мурожаатлари тингланиб, жамоат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга доир таклиф ва мулоҳазалар ўрганилмоқда.
Бундай профилактик тадбирлар туманда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


