📌 ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДАГИ ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
2026-09-21 15:10:00 / Янгиликлар

Сўх тумани Педагогика техникумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбари Раҳматижон Девонаев иштирок этиб, йиғилганларга Фармон лойиҳасида назарда тутилаётган асосий йўналишлар, пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда фуқаролар учун қулай ва шаффоф механизмларни жорий этиш борасида тушунтиришлар берди.
Мулоқот давомида пенсия тайинлаш ва тўлаш жараёнларини янада соддалаштириш, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, соҳада аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, Фармон лойиҳасида белгиланган чора-тадбирлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


