🇺🇿🇨🇳 ХАЛҚАРО ТАЖРИБА - ТАЪЛИМ СИФАТИ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ
2026-09-20 15:50:00 / Янгиликлар

Сўх туман 1-сон техникумининг «Компьютер тармоқлари ва IT сервис» касби ўқитувчиси Азизбек Мехидинов айни кунларда Хитой Халқ Республикасидаги Chongqing муҳандислик касбий-техника университетида IT йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва малака ошириш стажировкасида иштирок этмоқда.
Стажировка жараёнида замонавий ахборот технологиялари, компьютер тармоқлари, рақамли таълим воситалари, шунингдек, IT соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг илғор хорижий усул ва ёндашувлари ўрганилмоқда.
Бундай халқаро тажриба алмашинувлари педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим жараёнига замонавий технология ва инновацион ёндашувларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Энг муҳими, орттирилган билим ва тажрибани техникум таълим жараёнига татбиқ этиш орқали ўқувчиларга замонавий ва бозор талабларига мос билим бериш, рақобатбардош IT мутахассисларини тайёрлаш имкониятлари янада кенгаяди.
🎓 Халқаро тажриба - замонавий билим ва малакали кадрлар сари муҳим қадам.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





