🇺🇿 ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ФИДОЙИ ХОДИМЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
2026-08-29 16:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида марказ томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги ҳамда соҳада эришилган натижалар муҳокама ва таҳлил қилинди.
Марказ раҳбари Сайидали Темиралиев сўзга чиқиб, инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига манзилли ечим топишда ижтимоий ходимларнинг меҳнати алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Шунингдек, соҳада сидқидилдан меҳнат қилиб, ўз вазифасига масъулият билан ёндашаётган, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишда фаоллик ва ташаббускорлик намунасини кўрсатаётган бир гуруҳ ижтимоий ходимлар ташаккурномалар билан тақдирланди.
Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва эҳтиёжманд фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти алоҳида эътироф этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









