СЎХЛИК ЖУРНАЛИСТ МУКОФОТЛАНДИ
2026-08-27 16:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам турли мукофот ва эътирофлар билан тақдирланмоқда.
Бугун Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Сўх ТВ мухбири Жаҳонгир Собиров Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими томонидан рағбатлантирувчи диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мукофотни журналистга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Муҳаммаджон Обидов тантанали равишда топширди.
Ҳамкасбимиз Жаҳонгир Собировни ушбу муносиб эътироф билан самимий муборакбод этамиз. Унга келгуси ижодий фаолиятида янги ютуқлар, мустаҳкам соғлиқ ва журналистика соҳасида янада юксак муваффақиятлар тилаймиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


