ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ОСОЙИШТАЛИК - ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-08-15 13:20:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида маҳаллалар, савдо шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ва тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларга шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, хонадонлар ва тадбиркорлик объектларини техник қўриққа топшириш, шунингдек, сигнализация ва видеокузатув тизимларидан самарали фойдаланиш орқали хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг мурожаатлари тингланиб, жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир таклиф ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.
Мазкур профилактик тадбирлар туманда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



