🛡 Жамоат хавфсизлиги - доимий эътиборда
2026-08-11 14:05:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида маҳаллалар, савдо шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқот ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Мулоқотлар давомида фуқароларга шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, хонадон ва тадбиркорлик объектларини техник қўриққа топшириш, сигнализация ҳамда видеокузатув тизимларидан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, аҳолининг хавфсизлик масалаларига оид мурожаат, таклиф ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.
Бундай профилактик тадбирлар туманда осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


