РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-09-05 14:25:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видеолавҳа Сўх тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан ўрганилди.
Маълум қиламизки, мазкур маҳаллада «Оғир ҳудуд» дастури доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Видеолавҳада кўрсатилган объектда ишлар ҳали тўлиқ якунланмаган.
Танқидда қайд этилган ҳолатлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилиб, объектдаги ишларни белгиланган меъёр ва талаблар асосида сифатли якунлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Айни пайтда ҳолат тўлиқ назоратга олинган бўлиб, аниқланган камчиликлар қурилиш ишлари давомида бартараф этилади.
Жамоатчилик назорати ва билдирилган муносабат учун фуқароларимизга миннатдорлик билдирамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
