📢 ЭЪЛОН! САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-09-09 08:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатларини бевосита жойларда ўрганиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Сўх тумани ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилади.
📅 Сана: 2026 йил 9 сентябрь
⏰ Вақти: соат 15:00 да
📍 Манзил: Сўх тумани, Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини, 3-сонли мактаб биноси
Сайёр қабулда тумандаги давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Қабулда иштирок этадиган раҳбарлар:
- туман прокурори;
- туман ички ишлар бўлими бошлиғи;
- туман солиқ инспекцияси бошлиғи;
- туман адлия бўлими бошлиғи;
- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими бошлиғи;
- «Фарғона сувтаъминот» АЖ туман бўлими бошлиғи;
- «Сўхтумангаз» бўлими бошлиғи;
- туман электр таъминоти корхонаси раҳбари;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи;
- туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари;
- «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари;
- туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири.
Фуқаролар сайёр қабулда ўзларини қийнаб келаётган масалалар, таклиф ва мурожаатлари билан бевосита мутасадди раҳбарларга мурожаат қилишлари мумкин.
☎️ Қўшимча маълумот учун: (73) 462-10-00
📲 Telegram: t.me/murojaat_sox
Барча фуқароларни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
