📌 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ - ЭЪТИБОРДА
2026-09-02 09:45:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан турли ижтимоий-маиший, қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат тингланиб, кўтарилган масалаларни қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди. Айрим мурожаатларга жойида тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар тегишли масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ва мурожаатларни манзилли ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




