РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-08-11 13:30:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда кўтарилган масалалар Сўх тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Видеода билдирилган танқидий фикрлар, қайд этилган муаммо ва камчиликлар тегишли соҳа мутахассислари ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилади.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда келтирилган ҳар бир ҳолатга алоҳида эътибор қаратилиб, мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинади.
Ўргани натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва кўтарилган масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланади ҳамда масъул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилади.
Мурожаатда кўтарилган масалаларнинг ижобий ечимини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар туман ҳокимлиги томонидан назорат қилиб борилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
