СЎХ ТУМАНИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ СУДИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-08-06 19:45:00 / Янгиликлар

Пайшанба - ёшлар куни муносабати билан Сўх тумани жиноят ишлари судида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги 52 нафар ёшлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Сўх тумани жиноят ишлари суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича суд вакиллари томонидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, судлар фаолиятини такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш, суд муҳокамаларининг очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, уларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли тушунтиришлар берилди.
Тадбирда Сўх тумани жиноят ишлари суди ва фуқаролик ишлари бўйича суд раҳбарияти, туман прокуратураси, мажбурий ижро бюроси туман бўлими вакиллари ва масъуллари ҳамда ички ишлар бўлими масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизими фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги юзасидан кенг тушунчалар беришга қаратилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





