📊 ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИДА 25 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2026-08-05 08:45:00 / Янгиликлар

Давлат дастурлари доирасида Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини комплекс ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, маҳаллада умумий қиймати 25 млрд 71 млн сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Шундан 2026 йилда 21 млрд 471 млн сўм, 2028 йилда эса 3 млрд 600 млн сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.
🔹 110/35/10 кВ "Девайрон" нимстанциясидан сув омборини электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғи реконструкция қилиниши режалаштирилган.
🔹 Маҳалладаги энг муҳим лойиҳалардан бири сифатида 4 км ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси янада яхшиланади.
🔹 Таълим соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар режалаштирилган.
Жумладан:
· 30 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этилади;
· 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби реконструкция қилиниб, қўшимча 320 ўқув ўрни яратилади;
· 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам реконструкция қилинади.
🔹 Инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида 1,5 км ички йўллар асфальтлаш, шунингдек маҳалладаги бир нечта 0,4 кВ электр тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда 12,8 км ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари амалга оширилади.
Мазкур лойиҳалар маҳалланинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, таълим сифати ва коммунал хизматлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
