СЎХДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ТУРИЗМ МАЖМУАСИ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-07-29 20:00:00 / Янгиликлар

Бугун Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов бошчилигида Сўх туманида барпо этилаётган туризм мажмуаси бўйича ташкил этилган штаб аъзолари ва масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда мажмуанинг тасдиқланган мастер-режаси асосида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар, айни пайтда олиб борилаётган ишлар ҳамда навбатдаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, мажмуани барпо этиш учун зарур ташкилий ва амалий чораларни кўриш, истиқболли тадбиркор ва инвесторларни жалб этиш, ажратиладиган ер майдонларини лотларга бўлиш, лойиҳа учун зарур ҳужжат ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳар бир йўналиш ва масъул раҳбар кесимида кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида масъул раҳбарлар ўзларига бириктирилган йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборот бердилар.
Вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ишлар суръатини янада жадаллаштириш, лойиҳаларни мастер-режа талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш, тадбиркорлар билан манзилли ишлаш ва мавжуд масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тезкор ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ҳар бир вазифанинг белгиланган муддатда ва сифатли бажарилиши, штаб фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни доимий мониторинг қилиб бориш масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги экани алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокилиги Ахборот хизмати




