НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ҚАЙСИ МАҲАЛЛАДА ЎТКАЗИЛАДИ?
2026-08-25 08:00:00 / Янгиликлар

Ҳурматли туман аҳолиси!
Жорий йилнинг 26 август куни соат 15:00 да Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилади.
Сайёр қабулда прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия, маҳалла, сув, газ ва электр таъминоти, бандлик, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ҳамда мактабгача ва мактаб таълими соҳалари раҳбарлари иштирок этади.
Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мурожаатлари масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилиб, уларни қонуний ҳал этиш чоралари белгиланади.
Барча фуқароларни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Қўшимча маълумот учун: (73) 462-10-00
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
