📢 ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЖАДВАЛИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
2026-08-24 08:05:00 / Янгиликлар

Ҳурматли фуқаролар!
Сизларнинг мурожаатларингизни тинглаш, қонуний манфаатларингизни таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Сўх тумани ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан Сўх тумани Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий қабули тасдиқланган жадвал асосида ўтказиб келинмоқда.
Қабуллар қуйидаги кун ва вақтларда амалга оширилади:
🔹 Душанба – Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
🕘 09:00–11:00
🔹 Сешанба – Туман ҳокими
🕘 09:00–11:00
🔹 Сешанба – Туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари
🕑 14:00–16:00
🔹 Чоршанба – Туман ҳокимининг ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
🕘 09:00–11:00
🔹 Пайшанба – Туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари
🕘 09:00–11:00
🔹 Жума – Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
🕘 09:00–11:00
🔹 Жума – Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
🕑 14:00–16:00
📍 Қабул манзили: Сўх тумани Халқ қабулхонаси биноси.
☎️ Мурожаат учун телефон: 73 462-10-00
Фуқаролардан қабулга белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿https://t.me/suxliklars
🪐 Веб сайт|📝Facebook|📝Telegram|🎞Youtube |💻 Instagram
