🇺🇿 ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА - ИНСОН ТАҚДИРИ
2026-08-19 11:20:00 / Янгиликлар

Фуқарони тинглаш - унинг муаммосига ечим излашдан бошланади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг шахсий қабули ўтказилди.
Қабулга келган ҳар бир фуқаронинг ўз саволи, ўз ташвиши ва ечим кутаётган масаласи бор. Шу боис мурожаатлар тегишли ташкилот ва корхоналар масъуллари иштирокида бирма-бир тингланиб, ҳар бир ҳолат юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Айрим масалалар бўйича шу жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш ва амалий йўл-йўриқлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Бундай қабуллар фуқаро билан давлат идоралари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, одамларни ўйлантираётган масалаларга манзилли ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




