🇺🇿 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ - ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-08-17 21:05:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг шахсий қабули ўтказилди.
Қабулда тумандаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларнинг масъул раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар белгиланган тартибда назоратга олинди.
Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ўйлантираётган масалаларга амалий ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




