Қўриқлаш хизмати томонидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда
2026-07-29 15:20:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги ҷўриқлаш хизмати томонидан Республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, савдо объектлари ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбир давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлар, техник қўриқлов воситаларининг афзалликлари, хизматдан фойдаланиш тартиби ҳамда унинг хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда фуқаролар хонадонлари ва савдо объектларини марказлашган қўриқловга жалб этиш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






