📺 БУГУН СОАТ 21:00 ДА - СЎХ ҲАҚИДА ЯНГИ КЎРСАТУВ!
2026-08-18 18:50:00 / Янгиликлар

Ҳурматли Сўх тумани аҳолиси ва азиз юртдошлар!
Бугун, 18 август куни соат 21:00 да «Ўзбекистон тарихи» телеканали орқали Сўх туманига бағишланган янги «Экспедиция» кўрсатувининг биринчи қисми эфирга узатилади.
🎥 Кўрсатувда Сўхнинг бетакрор табиати, бой тарихи, қадимий масканлари, урф-одат ва анъаналари, шунингдек, туманнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида қизиқарли лавҳалар тақдим этилади.
📌 Бугун соат 21:00 да «Ўзбекистон тарихи» телеканалини кузатинг!
Сўх ҳақидаги янги ва қизиқарли саёҳатни ўтказиб юборманг!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
