#Инфографика
2026-07-21 17:50:00 / Янгиликлар

📌 Мулгон маҳалласида 28 миллиард сўмлик 7 та йирик лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–258 ҳамда ПҚ–49-сон қарорлари доирасида Мулгон маҳалласида умумий қиймати 28 миллиард 25 миллион сўмлик 7 та муҳим лойиҳа амалга оширилади.
Ушбу лойиҳалар доирасида таълим ва спорт муассасалари янгиланади, ичимлик суви тармоғи қурилади, муҳандислик инфратузилмаси ривожлантирилади ҳамда ариқларни бетонлаш ишлари бажарилади.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси учун янада қулай, замонавий ва обод ҳаёт муҳитини яратишга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
