📌 Давлат тили меъёрларига риоя этиш ва давлат рамзлари ҳолати ўрганилди
2026-07-21 17:45:00 / Янгиликлар

Сўх туманида давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда давлат рамзларидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ўрганиш мақсадида 2-сонли спорт мактаби ҳамда Ахборот-кутубхона марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида муассасаларнинг ташқи ва ички ёзувлари, пешлавҳалари, мустақиллик шиорлари, йилномалари, китоб бурчаклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг жойлаштирилиши ва расмийлаштирилиши амалдаги талаблар асосида таҳлил қилинди.
Хусусан, ташқи ва ички ёзувларнинг давлат тили меъёрларига мувофиқлиги, пешлавҳаларнинг расмийлаштирилиши, маънавий-маърифий тарғибот воситаларининг ҳолати, китоб бурчакларининг ташкил этилиши ҳамда давлат рамзларининг белгиланган талаблар асосида жойлаштирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, давлат тили меъёрларига қатъий риоя қилиш ҳамда давлат рамзларидан фойдаланиш маданиятини янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




