💻 СЎХДА IT СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ БОСҚИЧ БОШЛАНМОҚДА
2026-07-20 09:50:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ҳокими маслаҳатчиси Бузургмеҳр Султоналиев, “Camelot” ўқув маркази раҳбари Зафаржон Джалалов ҳамда IT-ментор Ҳокимжон Ниматжонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида туманда замонавий касбларни оммалаштириш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб этиш, шунингдек, дастурлаш, график дизайн ва интернет-маркетинг йўналишларида сифатли ўқув курсларини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида “Camelot” ўқув маркази базасида мазкур йўналишлар бўйича замонавий IT-курсларини йўлга қўйиш, малакали мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёшларнинг рақамли кўникмаларини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ушбу ташаббус туманда ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва рақамли иқтисодиёт учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
