📍 Туман Кенгаши котибияти мудири ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб борди
2026-07-15 16:55:00 / Янгиликлар

Туман Кенгаши котибияти мудири Рашоджон Одилбоев томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, ҳудудни ободонлаштириш, коммунал хизматлар кўрсатилиши ҳамда давлат дастурлари ижросининг бориши таҳлил қилинди.
Шунингдек, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган ўрганишлар изчил давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

