🏓 “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида стол тенниси бўйича туман босқичи ўтказилди
2026-07-15 16:45:00 / Янгиликлар

Бугун Фарғона вилояти Сўх туманида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида стол тенниси спорт тури бўйича туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақада 16–21 ёш, 22–26 ёш ҳамда 27–30 ёш тоифаларидаги йигит-қизлар иштирок этиб, ғолиблик учун қизғин ва муросасиз баҳс олиб бордилар. Беллашувлар давомида иштирокчилар юқори спорт маҳорати, чаққонлик ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Мусобақа якунларига кўра ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ғолиблар мусобақанинг вилоят босқичида Сўх тумани шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









