📍 Президент қарори асосида Амир Темур кўчаси замонавий қиёфа касб этади
2026-07-15 13:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ–258-сонли қарорига мувофиқ Сўх тумани марказидаги “Амир Темур” кўчасининг 3 километр қисмини кенгайтириш ва замонавий инфратузилмага эга ҳудудга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида:
🚧 автомобиль, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади;
💧 оқова сув тармоқлари тортилади, электр, газ ва алоқа тармоқлари тартибга келтирилиб, ер остига ўтказилади;
🏙 кўчанинг архитектура қиёфаси тубдан янгиланиб, аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади;
🏪 инфратузилманинг яхшиланиши ҳисобига 200 та хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилади;
👨💼 600 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.
Шунингдек, йўлни кенгайтириш муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация маблағлари ажратилади.
Мазкур лойиҳа Сўх тумани марказининг замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожланиши, транспорт ҳаракатининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
