📍 Янгиариқ маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-07-15 11:00:00 / Янгиликлар

Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Янгиариқ маҳалласи масъуллари билан ишчи тартибда учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд иқтисодий имконият ва драйверларни тўлиқ ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Тегишли ташкилот ва идоралар масъулларига тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш ҳамда янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



