📍 Туман ҳокими ўринбосарининг шахсий қабули ўтказилди
2026-07-15 10:30:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Шахсий қабул давомида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йўлланган мурожаатлар эшитилиб, уларда кўтарилган масалалар юзасидан қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот ва идоралар масъулларига бириктирилиб, уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



