🚘 КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ УЧУН «LACETTI-2» АВТОМОБИЛИ ХАТЛАНДИ
2026-07-15 10:00:00 / Янгиликлар

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан кредит қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган «LACETTI-2» русумли автотранспорт воситаси хатланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 17 сентябрдаги 2-1504-2503/1162-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.Э.дан ундирувчи «КАПИТАЛБАНК» фойдасига 105 миллион 414 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ўрганишлар давомида қарздор кредит тўловларини икки ойдан ортиқ муддат давомида амалга оширмагани аниқланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида унга тегишли «LACETTI-2» русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда хатланган.
Ҳозирда автотранспорт воситасини аукцион савдолари орқали сотиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сотувга чиқарилган. Савдодан тушган маблағларни белгиланган тартибда ундирувчига ўтказиб бериш таъминланади.
Ж. Г. Мирҳисенов - МИБ Фарғона вилояти бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўбаси инспектори
