📍 Сўхда кенг кўламли бунёдкорлик ишларига старт берилди
2026-07-12 07:15:00 / Янгиликлар

Сўх туманида аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган қатор йирик қурилиш лойиҳаларига старт берилди.
Хусусан, Сўх дарёси ҳамда Сойбозор ҳудудидан оқиб ўтувчи Обиширсой дарёсининг ҳар икки соҳил қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари бошланди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур лойиҳаларга расман старт бериб, қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда барча жараёнларни белгиланган талаблар асосида амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









