📢 ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ - СЎХНИНГ ТРАНСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ҚАДАМ
2026-07-11 11:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ–258-сонли «Сўх туманини 2026–2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд захира ва имкониятларни ишга солиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Сўх туманининг транспорт-логистика имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Қарорга мувофиқ:
✈️ Сўхга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади;
🛫 учиш-қўниш майдонини кенгайтириш ва янги ҳаво қатновларини ташкил этиш юзасидан ишлар белгиланди;
🛣 Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида аҳоли учун қўшимча енгилликлар яратиш бўйича ҳукумат даражасида музокаралар олиб борилади;
🚧 чегара ўтиш пунктларида рўйхатдан ўтиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кутиш жойларини барпо этиш бўйича таклифлар амалга оширилади.
Мазкур чора-тадбирлар Сўх туманининг транспорт алоқаларини яхшилаш, аҳоли учун янада қулай шароитлар яратиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
