📍 Жамоат тартиби ва хавфсизлик - устувор вазифа
2026-07-03 15:00:00 / Янгиликлар

Сўх туманида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида аҳоли осойишталиги, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тадбирлар доирасида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан маҳаллалар, савдо объектлари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Фуқаролар билан ўтказилаётган мулоқотлар давомида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, мол-мулкни ишончли муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан амалий тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлар ва хонадон эгаларига техник қўриқлаш воситаларидан самарали фойдаланиш, объектларни қўриқлаш хизматига улаш орқали хавфсизлик даражасини янада ошириш имкониятлари ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилмоқда.
Бу каби профилактик тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳушёрлигини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда туманда хавфсиз ва осойишта муҳитни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






