Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти муҳокама қилинди
2026-07-02 08:50:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани ҳокимлигида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда олиб бораётган фаолияти, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда маҳалла драйверларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Туман ҳокими ўз вазифасига масъулият билан ёндашаётган, аҳоли билан яқиндан ишлаб, ижобий натижаларга эришаётган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини эътироф этди. Шу билан бирга, айрим йўналишларда иш самарадорлигини янада ошириш, ташаббускорликни кучайтириш ва ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиш зарурлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқотда ҳоким ёрдамчилари олдида турган долзарб вазифалар, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли даромадини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида масъулларга маҳаллаларда ишларни янада жонлантириш, аҳоли ва тадбиркорлар билан доимий мулоқотни кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









