🎼 Сўх туман 1-сон техникумида йиллик ҳисобот концерти бўлиб ўтди
2026-06-26 14:30:00 / Янгиликлар

Сўх туман 1-сон техникуми мусиқа йўналиши 251-гуруҳ талабалари томонидан тайёрланган йиллик ҳисобот концерти юқори савияда ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Жўраева, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, хотин-қизлар фаоллари, техникум педагоглари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ фаол ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда дуал таълим тизимини ривожлантириш, ёшларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор хусусида фикр билдирдилар.
Тадбир давомида таълим муассасаси ўқитувчиси Эркаев Эркабойга нафақага чиқганлиги муносабати билан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Концерт дастури давомида битирувчи талабалар мусиқий чиқишлари орқали ўз иқтидор ва маҳоратларини намоён этдилар. Шунингдек, тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида «Zakovat» интеллектуал мусобақаси ҳам ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирландилар.
Мазкур тадбир ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мусиқа санъатига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









