📚 Сўх туманида директор ўринбосарлари учун ўқув-семинар тренинги ташкил этилди
2026-06-23 18:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Сўх тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида директор ўринбосарлари учун 3 кунлик ўқув-семинар тренинги ўтказилмоқда.
Семинар давомида иштирокчиларга янги таҳрирдаги «Илк қадам» миллий ўқув дастуридаги ўзгаришлар, дастурга киритилган янги қўшимчалар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан маълумотлар берилмоқда.
Машғулотлар савол-жавоблар ва баҳс-мунозаралар руҳида ўтиб, иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Семинар доирасида ментор Гулчеҳра Аминова томонидан дарс машғулотлари олиб борилиб, дастурнинг мазмун-моҳияти ва янгиликлари кенг ёритилди.
Ўқув-семинар тренинги уч кун давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









