📍 Зангат маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди
2026-06-03 18:45:00 / Янгиликлар

Сўх туманида аҳолини қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Зангат маҳалласи ҳудудидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган қабулда туман ҳокимлиги масъуллари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман прокурори, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида маҳалла фуқаролари коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа, инфратузилма ва бошқа масалалар юзасидан ўз мурожаатларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва тегишли жавоблар берилди.
Кўтарилган масалаларнинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар ҳамда амалий кўрсатмалар берилди. Мурожаатларнинг ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






